Бишкек 2025 йилда туркий дунёнинг рақамли пойтахтига айланади

BISHKEK. Kazinform – Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилотининг Бишкекда бўлиб ўтган ХI саммитидаги нутқи чоғида маълум қилди.

Садыр Жапаров
Фото: Қирғизистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Қирғизистон раҳбари Бишкекка 2025 йил учун туркий дунёнинг рақамли пойтахти мақомини бериш ташаббуси қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон ТДТ доирасида рақамли интеграция жараёнини тезлаштиришга интилаётганини таъкидлади.

“Ягона рақамли маконни яратиш соҳасида биз электрон тижорат, транспорт ва логистика тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, рақамли стандартлар ва сертификатларнинг ўзаро тан олинишидан манфаатдормиз. Биз электрон имзоларни ўзаро тан олиш механизмларини яратишга қаратилган ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқиш ниятидамиз. Қирғизистон раислиги доирасида рақамли технологиялар соҳасида, айниқса, давлат хизматлари ва сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш учун кўмак кўрсатилади”, – деди Садир Жапаров.

Сўнгги хабарлар