16:17, 10 Март 2023 | GMT +6
Биржада тенге курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,82 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 445,98 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 10 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 441,12 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,82 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 450 тенге, сотиб олиш курси эса 455 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 450 тенге, сотиб олиш нархи - 454 тенге.
Россия рубли 5,75 - 5,95 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова