10:12, 22 Август 2022 | GMT +5
Биржада Россия рубли қимматлашди
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 22 августдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон фонд биржасида (КАSЕ) 1 доллар қиймати - 476,43 тенге, Россия рублининг ўртача курси 8,07 тенгени ташкил қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 476-480 тенгедан сотилмоқда.
Алматида эса доллар 476- 480,5 тенге оралиғида сотилмоқда. Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,2 – 7,7 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова