16:20, 15 Май 2023 | GMT +5
Биржада доллар курси 4,23 тенгега ошди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,23 тенгега қимматлашди ва ўртача 450,48 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 15 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,99 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,78 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида доллар 447,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 451 тенге. Астана шаҳрида эса сотиш - 448 тенге, сотиб олиш - 452 тенге.
Россия рубли 5,55-5,67 тенге орасида сотилмоқда.