Биржада доллар деярли 2 тенгега арзонлашди

ALMATY. Каzinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,99 тенгега пасайиб, 1 доллар 444,15 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 18 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446,34 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 445 тенге, сотиб олиш курси эса 447 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 442,5 тенге, сотиб олиш нархи - 446 тенге.

Алматида Россия рубли 4,81-5,01 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютасининг қиймати 4,84 – 4,94 тенгега тенг.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар