Бирқатор вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
Синоптикларнинг хабар қилишича, 25 январда куни:
Туркистон вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қаттиқ ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Баъзи жойларда туман тушиб, яхмалак, қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.
Чимкентда ёғингарчилик бўлади, шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги секундига 15-20 метргача етади.
Туркистон шаҳрида баъзан яхмалак бўлиши мумкин, шамол жануби-ғарбдан, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида туман тушади, яхмалак ва қор бўрони кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги 15-20, баъзан 23 м/с етади.
Орал шаҳрида туман қоплайди, кундузи бўрон кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги 18 м/с етиши мумкин.
Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида бўрон бўлади, туман қоплаши ва яхмалак бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан, жануби-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги секундига 15-20 метргача етади.
Кўкшетауда кундузи шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.