10:26, 15 Январь 2020 | GMT +6
Бирқатор ҳудудларда йўллар очилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво мўтадиллашиш туфайли бирқатор ҳудудларда йўллар очилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.
«Самара - Чимкент» автойўлининг Жосали овулидан Тан аҳоли пунктигача бўлган қисми (1645-1702 км) ҳаракат учун очиқ.
«Екатеринбург - Алмати» трассасининг Шимолий Қозоғистон вилояти чегарасидан Жақси овулигача бўлган қисми (856-917 км) очиқ. Шунингдек, ушбу трассанинг Чистополье аҳоли пунктидан Ақмола вилояти чегарасигача бўлган қисми (853-856 км) ҳаракат учун очилди.
Аммо «Қизилўрда - Павлодар» йўлининг 1066-1135 километри ва 1135-1242 километрларида автотранспорт ҳаракатига ҳали рухсат берилгани йўқ.
Барча саволлар юзасидан 1403 рақамига мурожаат қилиш мумкин.