12:14, 24 Февраль 2020 | GMT +6
Бирқатор ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистонда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли бирқатор ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.
Нур-Султан шаҳрида кундузи туман тушган.
Ақмола вилоятининг баъзи жойларида туман сақланади.
Кўкшетау шаҳрида туман сақланади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин.
Орал шаҳрида туман сақланади, шамол жанубдан 18 м/с тезлик билан эсади.
Ақтўбе вилоятининг айрим жойларида туман, яхмалак, енгил бўрон кутилади. Шамол жануби-шарқдан, жанубдан эсади, кундузи шамол тезлиги 18 м/с етиши мумкин.
Душанба куни Ақтўбе шаҳрида кундузи яхмалак кутилади.
Бугун Манғистау вилоятининг баъзи жойларида туман кутилади.
Ақтау шаҳрида тунда ва ва Қизилўрда вилоятида туман қоплайди.