Биринчи учрашувдан бери 20 йил ўтди - Цукерберг хотини билан қандай танишганини айтиб берди

Facebook раҳбари Марк Цукерберг Instarramдаги саҳифасида рафиқаси Присцилла Чан билан архив суратини бўлишди. У ўз постида турмуш ўртоғини биринчи учрашувининг 20 йиллиги билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

цукерберг
Фото: Instagram zuck

У ерда Марк Цукерберг рафиқаси билан биринчи учрашуви ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

- Биринчи учрашувимизга 20 йил бўлди. Дўстларим менинг шарафимга уюштирган хайрлашув кечасида учрашдик. Ўшанда мактабдан ҳайдаб юборишади, деб ўйлагандик. Мен уни таклиф қилдим ва коллежда ўқишимга оз вақт қолгани учун тез орада бирор жойга боришга улгуришимиз кераклигини айтдим. Кейинроқ мен Facebookни яратдим, турмуш қурдик, энди эса учта ажойиб қизимиз бор, - деб ёзди у.

Бизнесменнинг рафиқаси ҳам Маркнинг постига жавоб ёзган ва унинг ёшликдаги суратларини юклаган.

- Биринчи учрашувимизга 20 йил бўлди. У ҳали ҳам мени хурсанд қилади. Ҳозир бизнинг изимиздан 3 нафар кичкина хоним келмоқда!, - деб ёзди Присцилла.

Марк Цукерберг ва унинг севгилиси Присцилла Чан 2012 йил 19 май куни тўққиз йиллик романтикадан сўнг турмуш қуришди. Эр-хотиннинг учта фарзанди бор.

Сўнгги хабарлар