Биринчи чақириқ Қурултой: Президент биринчи сессияни очди
ASTANА. Кazinform — Бугун Астанада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Қозоғистон Республикаси биринчи чақириқ Қурултойининг биринчи сессияси очилди.
Хусусан, 2026 йил 23 августда бўлиб ўтган Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатлари сайлови натижалари яқинда Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинди.
Сайлов бюллетенларини санаш натижаларига кўра, сайловчиларнинг овозлари қуйидагича тақсимланди:
- «Әділет» партияси — 6 528 948 овоз ёки 71,17%;
- Умуммиллий социал-демократик партияси — 469 058 овоз ёки 5,11%;
- Қозоғистоннинг "Байтақ" Яшил партияси — 97 751 овоз ёки 1,07%;
- Қозоғистон Халқ партияси — 285 395 овоз ёки 3,11%;
- «Ауыл» партияси — 574 621 овоз ёки 6,26%;
- Қозоғистоннинг "Ақ Жол" демократик партияси — 478 083 овоз ёки 5,21%;
- «Respublica» партияси — 509 631 овоз ёки 5,56%;
- "Ҳаммасига қаршиман" — 230 446 овоз ёки 2,51%.
Шу билан бирга, сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, 5 фоиз ёки ундан кўпроқ овоз олган бешта сиёсий партия ўртасида депутатлик мандатлари белгиланди. Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатларининг 145 та мандати қуйидагича тақсимланди:
- «Әділет» партияси — 110 мандат;
- Умуммиллий социал-демократик партияси — 8 мандат;
- "Ауыл" партияси — 10 мандат;
- "Ақ жол" Қозоғистон демократик партияси — 8 мандат;
- «Respublica» партияси — 9 мандат.