Бир йилда Қозоғистонда янги автомобиллар сони 12 фоизга кўпайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда янги «темир тулпорлар» йилига 12 фоизга ўсди. Бу мамлакат паркидаги автомобиллар умумий сонининг қарийб 14 фоизини ташкил этади, деб ёзади Kazinform energyprom.kz сайтига таяниб.
None
None

Йил бошида 10 ёшдан ошган автомобиллар умумий паркнинг 63,4 фоизини ташкил қилган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 64,5 фоизни ташкил этган эди.

Шу билан бирга, янги автомобилларнинг (уч йилдан ошмаган) жами автомобиллар сонидаги улуши бир йил ичида аввалги 12 фоиздан 13,6 фоизгача ошиб, 516,8 мингга етди.

Қозоғистон йўлларида рўйхатга олинган енгил автомобиллар сони йил давомида 1,9 фоизга қисқарди ва жорий йил бошида 3,8 миллионни ташкил этди.
Сўнгги хабарлар