Бир йилда Қозоғистонда темир йўл орқали йўловчи ташиш 37 фоизга ошди

Даромаднинг асосий қисми - 375,4 миллиард тенге юк ва багаж ташишдан олинади. Қолган 25,2 миллиард тенге йўловчи ташиш хизмати ҳиссасига тўғри келади.
2021 йилнинг худди шу даврида соҳадаги даромадлар 347,3 миллиард тенгени ташкил этганди, яъни ўсиш - 16,3 фоиз.
Темир йўл корхоналари томонидан жорий йилнинг тўрт ойида 140,3 миллион тонна юк ва багаж ташилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кўпдир.
Юк ва багаж ташишнинг энг катта ҳажми Қарағанди, Ақтўбе вилоятлари ва пойтахтда, энг кичик ҳажми эса Ғарбий Қозоғистон вилоятида кузатилмоқда.
Темир йўл транспортида йўловчи ташиш, ўз навбатида, 5,6 миллион кишини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 36,9 фоизга кўп.
Минтақавий шароитда энг юқори кўрсаткичлар пойтахт, Ақтўбе ва Қарағанди вилоятларида, энг пасти эса Ғарбий Қозоғистон вилоятида қайд этилган.