13:16, 11 Январь 2024 | GMT +5
Бир йил ичида Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ҳажми 1,5 баробар ошди

Республикада янгидан жорий этилган “Бирламчи бюджет” тизими ҳудудларда қурилиш ишлари кўламини янада кенгайтиришга туртки бўлди.
Мазкур тизим орқали олинган 5,5 триллион сўм маблағ маҳалладаги 4701 та объектни қуриш ва ободонлаштиришга йўналтирилди.
2023 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 132,4 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда бир ойда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми бўйича ўтган йилнинг 16 триллион сўмлик иш бажарилган июнь ойи етакчилик қилмоқда.
Кейин март ва сентябрь ойларида қурилиш ишлари ҳажми мос равишда 14,6 триллион сўм ва 14,5 триллион сўмни ташкил этди.