Бир йил ичида 100 дан ортиқ россиялик шахматчи ўз фуқаролигини ўзгартирди

Бир йил ичида 100 дан ортиқ россиялик шахматчи ўз фуқаролигини ўзгартирди
Фото: Pixabay

Россия ва Украина ўртасидаги можаро бошланганидан бери икки йил ичида 192 нафар россиялик шахматчи спорт фуқаролигини ўзгартирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Deusche Welle нашрига таяниб хабар беради.

Ушбу маълумот Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) статистик маълумотларида кўрсатилган.

Жаҳон рейтингининг кучли 100талигидан Санар Сюгиров (40-ўрин), Алексей Сарана (41-ўрин), Владимир Федосеев (45-ўрин), Никита Витюгов (50-ўрин), Александр Предке (64-ўрин), Кирилл Алексеенко (89-ўрин) ва Александра Костенюк (аёллар рейтингида 11-ўрин) Россия терма жамоасидан кетди.

Россия терма жамоаси таркибига беш нафар спортчи киритилган: украиналик Юрий Айрапетян ва Виктор Филонов, австралиялик Давид Буката, озарбайжонлик Канан Гейдарли ва қозоғистонлик Надежда Искичекова.

192 нафар шахматчи Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг бошланиши ва спортчиларга нисбатан қўлланилган санкциялар туфайли спорт фуқаролигини ўзгартирди.

2022 йилда уларнинг сони 88 кишини ташкил этган эди.

Россия терма жамоаси ФИДЕ байроғи остида нейтрал халқаро турнирларда қатнашади.

Sports.ruнинг хабар беришича, халқаро шахматда спорт фуқаролигини ўзгартиришнинг соддалаштирилган шакли мавжуд.

Ўйинчичи янги давлат фуқаролигини олиши шарт эмас, агар у ўша давлатда доимий яшаса, федерацияга жамоани ўзгартирмоқчи эканлигини айтиш кифоя.

Сўнгги хабарлар