Бир тоннадан оғирроқ - британиялик фермерлар монстр-қовоқни етиштирди

ASTANA. Kazinform - Буюк Британиялик эгизак ака-ука жаҳон рекордини янгилашга ва энг катта қовоқни тақдим этмоқчи. Ян ва Стюарт Пэтон (Ian ва Stuart Paton) ўз қовоқларининг оғирлиги каркидондек бўлишини умид қиляпти, дея хабар беради EastFruit.

монстр-қовоқ
Фото: Simon Czapp/Solent News

Ака-ука икки йил олдин ўстиришга муваффақ бўлган монстр-қовоқни клонладилар. Сабзавот уларнинг шахсий рекорд бўлди ва жаҳон рекордидан атиги 47 фунтга кам тушди. Ушбу қовоқнинг уруғлари энди оғирлиги 1,1 тоннадан ортиқ бўлиши кутилаётган "ажойиб" қовоқни етиштириш учун ишлатилган.

монстр-қовоқ
Фото: Simon Czapp/Solent News

Daily Mail нашрининг ёзишича, бундан 50 йил аввал қовоқ етиштиришни бошлаган ака-ука октябрь ойида “бу йилги тарозида улкан мева албатта жаҳон рекордини ўрнатиши”ни айтдилар. Яннинг аниқлик киритишича, бу йил у акаси билан 4 та қовоқни тортиш учун тайёрлаган.

Бундай катта ҳажмга эришиш учун қовоқларга кунига тахминан 300 литр сув керак бўлади.

Фермерларнинг қовоқ фотосуратлари унинг нақадар улкан эканлигини кўрсатади, Яннинг неваралари уч ёшли Этта ва олти ёшли Марта Сиретт унинг ёнида суратга тушган.

Сўнгги хабарлар