Бир суткада Қозоғистонда 20 киши коронавирусга чалинган

ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада коронавирус билан касалланганлар ҳақида маълумот эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

Унга кўра, 6 ноябр куни Қозоғистонда 20 киши коронавирус юқтирган.

7 ноябр ҳолатига кўра, 719 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (-571+ ва 148 КВИ-).

Уларнинг 86 нафари шифохоналарда, 633 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

- 6 киши оғир аҳволда,

- 2 киши ўта оғир аҳволда,

- 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.


Сўнгги хабарлар