Бир неча давлатдан Астанага келган фуқароларда қизамиқ аниқланган

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтига келган 12 нафар хорижлик фуқарода қизамиқ аниқланди. Бу ҳақда Астана бош давлат санитария шифокори Сарқит Бейсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда 12 нафар бемор бошқа давлатлардан келган ва улардан қизамиқ касаллиги тасдиқланган. Улар Миср, Ўзбекистон, Озарбайжон, Таиланддан келган. Таиланддан келган Россия фуқаросида ҳам данг безгаги қайд этилган. Бу бўйича тегишли чоралар кўрилди», – деди Сарқит Бейсенова шаҳар алоқа хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, мамлакатга келган хорижликлар махсус мослама ёрдамида текширилади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар