15:04, 21 Ноябрь 2023 | GMT +5
Бир миллион галлон хом нефть Мексика кўрфазига оқиб кетди
Пайшанба куни эрталаб Нью Орлеаннинг жануби-шарқидаги Миссисипи дельтасидан 31 километр узоқликда хом нефть топилганидан кейин 108 километрлик қувур линияси Main Pass Oil Gathering Co (MPOG) томонидан ёпилди.
Дастлабки ҳисоб-китоблар давомида муҳандислар тўкилган нефть ҳажмини тахминан 1,1 миллион галлон деб ҳисоблашди.
Соҳил хавфсизлик хизматининг қўшимча қилишича, ҳозирча жабрланганлар йўқ. Оқиш сабаблари ўрганилмоқда.