“Бир макон, бир йўл": Тошкентда "Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” кўргазмаси очилади

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинуви кўргазмаси очилади, деб хабар беради Kazinform ЎР Экология вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон ва Хитой
Фото: ЎР Экология вазирлиги

ЎР Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Бадиий академия, Давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Хитойнинг Ўзбекистондаги тадбиркорлари уюшмаси, “Trans-Asia Gas Pipeline Company Limited” компанияси ва "Шанхай қурилиш гуруҳи" ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда республика вазирлик ва идоралари вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, тадбиркорлар, санъат арбоблари, Хитой ва Ўзбекистон санъат коллежлари ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар иштирок этади.

Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш этилади.

Тарих музейидаги 2 кунлик кўргазмадан сўнг расмларнинг бир қисми тақдимот учун "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетига юборилади ва у ерда университет фондига ўтказилади.

Сўнгги хабарлар