Бир кунда иккита кумуш: Нурбек Оралбай Қозоғистон саватчасига яна бир медални қўшиб қўйди
PARIS. Кazinform — Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида Нурбек Оралбай финалда украиналик рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Париж Олимпиадасида 80 килограмм вазнда юрт шарафини ҳимоя қилган қозоғистонлик боксчи финалда украиналик Александр Хижнякга қарши олтин медаль учун жанг қилди.
Ҳакамлар қарорига кўра, ўта кескин ўтган жангда Хижняк ғолиб деб топилди.
Шу тариқа украиналик боксчи Париж Олимпиадаси чемпиони бўлган бўлса, қозоғистонлик Нурбек Оралбай кумуш медаль соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Мирзағали Айтжанов Париж Олимпиадасига етти нафар боксчи олиб борган эди.
Афсуски, улардан олти нафари мусобақани эрта якунлаб, томошабинлар сафига қўшилди.
Аёллар ўртасидаги бокс бўйича лицензия қўлга киритган уч нафар боксчидан иккитаси илк жангидаёқ мусобақани якунлаган бўлса, улар орасидан 50 килограммгача бўлган вазн тоифасида биргина Назим Қизайбай мамлакат умидини оқлади.
У мамлакатга Олимпия ўйинларининг учинчи бронза медалини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, юнон-рум кураши бўйича Демеу Жадираев кумуш медални қўлга киритди.