09:51, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Бир кунда 55 дан ортиқ қозоғистонлик коронавирус ва пневмония билан касалланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўтган сутка давомида коронавирус юқтирганлар сони 50 нафарни ташкил этди, коронавирус инфекцияси аломатлари билан 5 та пневмония ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал 63 нафар қозоғистонлик КВИ ва ковид пневмония билан касаллангани ҳақида хабар берилган эди.
2020 йилнинг 13 мартидан бери Қозоғистонда жами 1 395 221 кишида коронавирус инфекцияси, 90 237 кишида КВИ аломатлари билан пневмония ҳолати қайд этилган.