Ўтган суткада Қозоғистонда 63 киши коронавирус ва пневмонияга чалинган

ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 58 киши коронавирус юқтирган, 5 кишида пневмония аниқланган. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ўтган суткада Қозоғистонда 63 киши коронавирус ва пневмонияга чалинган

10 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 725 киши (коронавирус (КВИ+) – 576, пневмония (КВИ-) – 149)дан даволанмоқда. Уларнинг 68 нафари шифохоналарда, 657 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

- 7 киши оғир аҳволда; - 2 киши ўта оғир аҳволда; - 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.