Бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон Республикаси Президентига ҳамдардлик билдирдилар

Бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон Республикаси Президентига ҳамдардлик билдирдилар
Фото: akorda.kz

Қарағанди вилоятидаги конда юз берган авария туфайли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Президенти номига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳамдардлик телеграммалари келаяпти. Шунингдек, Давлат раҳбарлари телефон орқали ҳам ҳамдардлик билдирмоқда. Улар ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларининг қайғусига ҳамдардлик билдирдилар ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тиладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Улар орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров телефон орқали ҳамдардлик билдирди ва телеграмма йўллади.

Россия Президенти Владимир Путин, Франция Президенти Эмманюэль Макрон, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон Халқ Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Татаристон Президенти Рустам Минниханов, ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус, ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев ва бошқалар Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда юз берган авария натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик телеграммаларини йўллади.

Сўнгги хабарлар
telegram