14:51, 13 Апрель 2022 | GMT +5
Бир баррел нефт нархи 200 долларгача етиши мумкин - ҚР Энергетика вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов нефт нархининг ошиши мумкинлиги ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Мажилис арафасида журналистлар Энергетика вазирлиги раҳбаридан нефт нархи бир баррел учун 200 долларга етиши мумкинми, деб сўрашди.
«Ҳаммаси геосиёсий вазиятга боғлиқ. Бир баррел нархи 200 долларгача етиши мумкин. Ўз вақтида Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак бир баррел нефт нархи 350 долларга етиши мумкинлигини айтган эди. Сценарийлар кўп», - деди Болат Ақшолақов.
Вазирнинг айтишича, бугунги кунда Қозоғистонда 85,7 миллион тонна нефт қазиб олинмоқда, шундан ички эҳтиёж 18 миллион тоннани ташкил этади.
Муаллиф: Серик Сабеков