Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Рим папасидан гаровга олинганларни озод қилишда ёрдам сўради
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара Рим папаси Францискдан Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати гаровга олинганларни озод қилишда ёрдам беришни сўради, деб хабар беради Каzinform агентлиги РИА Новостига таяниб.
Биньямин Нетаньяхунинг идорасига кўра, мактубда Сара Нетаньяху ХАМАСда ҳали ҳам 129 нафар киши гаровда эканини, уларнинг кўпчилиги ярадор ёки касал бўлганини даъво қилади. Айни вақтда ЦАХАЛ Ғазо секторидаги туннелларда гаровга олинган беш кишининг жасади топилгани ҳақида хабар бермоқда.
“Бу масалага шахсан аралашишингизни илтимос қиламан. Илтимос, ўз таъсирингиздан фойдаланиб, барча гаровга олинганларни ҳеч қандай шартларсиз зудлик билан озод қилишни талаб қилинг”, – дейилади мактубда.
Сара Нетаньяху, шунингдек, Францискдан Халқаро Қизил Хоч Қўмитасини (ХҚХҚ) гаровга олинганлар билан боғланиш ва уларга ҳаётий дори-дармонларни етказиб бериш учун чақиришни сўради.
Аввалроқ Биньямин Нетаньяху Ғазо секторида ХАМАСга қарши операцияни кучайтиришга ваъда берган эди.