Бибисара Асаубаева «Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт устаси» унвонига сазовор бўлди
«Бибисара шахмат бўйича «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси» унвони билан тақдирланди. Унга бугун Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов ушбу унвонни топширди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги 30 йил ичида мамлакатимизда шахмат бўйича хизмат кўрсатган спорт устаси унвонини ҳеч ким олмаган», — деди мухбир саволига жавоб бераркан Лиана Танжариқова.
Эслатиб ўтамиз, Бибисара Асаубаева Тараз шаҳрида таваллуд топган.
Бугунги кунга қадар аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер, эркаклар ўртасида эса халқаро уста унвонига сазовор бўлган.
2021-2022 йилларда кетма-кет икки марта жаҳон чемпиони бўлди ва дунёнинг энг яхши ёш шахматчиси сифатида эътироф этилди.
Бундан ташқари, Бибисара 2021 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони бўлган.
Муаллиф: Алихан Асқар