11:34, 12 Январь 2024 | GMT +5
Биатлон бўйича жаҳон кубоги: Қозоғистон эркаклар терма жамоаси эстафетани 13-ўрин билан якунлади
Германиянинг Руполдинг вилоятида ўтказилаётган биатлон бўйича Жаҳон кубогининг эркаклар ўртасидаги эстафета пойгаси якунланди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Қозоғистонлик биатлончилар Александр Мухин, Асет Дуйсенов, Владислав Киреев ва Никита Акимов 23 жамоа ичида 13-ўринни эгаллади.
7,5 километрлик эстафета баҳсларида Норвегия терма жамоаси ғалаба қозонди, Германия кумуш, Италия эса бронза медалини қўлга киритди.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси норвегияликлардан +3:44,7 дақиқага ортда қолди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати босқичлари натижаларига кўра Қозоғистон 12-ўринни эгаллаб турибди.