Биатлон бўйича жаҳон чемпионатининг мусобақа жадвали эълон қилинди

ASTANA. Кazinform – 7 февраль куни Чехиянинг Нове-Место шаҳрида биатлон бўйича старт оладиган жаҳон чемпионатининг мусобақа жадвали эълон қилинди.

Биатлон
Фото: ҚР Биатлончилар уюшмаси

Қозоғистон Биатлончилар уюшмаси матбуот хизмати хабарига кўра, 18 февралга қадар давом этадиган мусобақада 12 та совринлар тўплами ўйналади.

«Qazsport» телеканали жаҳон чемпионатини тўлиқ жонли эфирда намойиш этади. Белгиланган анъанага кўра, жаҳон чемпионати аралаш жамоавий эстафета мусобақаси билан бошланади.

Ушбу чемпионатда мамлакат шарафини Галина Вишневская-Шепоренко, Полина Егорова, Алина Скрипкина, Олга Польторанина, Никита Акимов, Кирилл Бауэр, Владислав Киреев, Асет Дуйсенов ва Александр Мухин ҳимоя қилади.

Жаҳон чемпионати мусобақалари жадвали:

07.02. Аралаш жамоавий эстафета

09.02. Спринт 7,5 км (аёллар)

10.02. Спринт 10 км (эркаклар)

11.02. 10 км югуриш пойгаси (аёллар)

11.02. 12,5 км югуриш пойгаси (эркаклар)

13.02. Индивидуал пойга 15 км (аёллар)

14.02. Индивидуал пойга 20 км (эркаклар)

15.02. Индивидуал аралаш эстафета

17.02. Эстафета 4х6 км (аёллар)

17.02. Эстафета 4х7,5 км (эркаклар)

18.02. Масс старт 12,5 км (аёллар)

18.02. Масс старт 15 км (эркаклар)

Сўнгги хабарлар