Бейонсенинг фильми рекорд ўрнатди

Декабрь ойида Америка кинотеатрларининг кассалари "бўшаб қолгани"га қарамай, хонанда Бейонсенинг “Уйғониш даври: Бейонсе фильми” гастроль сафаридаги концертлари тасвирланган фильм учун чипталар рекорд даражада сотилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Бейонсенинг фильми рекорд ўрнатди
Фото: Euronews

AMC Theaters компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, унинг фильми намойиши учун чипталар умумий ҳисобда 21 миллион долларга сотилган. Шу сабабли у Шимолий Америкада бу борада биринчи ўринни эгаллади. Инфляцияни ҳисобга олмаганда, бу сўнгги 20 йил ичидаги концертлар фильмига алоқадор энг юқори даромад кўрсаткичидир.

Бейонсенинг ушбу фильми АҚШ ва Канададаги 2 минг 539 театрда, шунингдек, дунё бўйлаб 2 минг 621 та театрда дебют қилинди. Фильм халқаро намойишларнинг ўзидан 6,4 миллион доллар фойда кўрган.

Маълумот учун, Бейонсенинг “Уйғониш” гастроли жорий йилнинг май ойида Швециянинг Стокгольм шаҳрида бошланган ва кузда Канзас-Ситида (Миссури штати) якунланган. У ушбу тур доирасида 39 шаҳарда 56 концерт қўйди ва 500 миллион доллардан кўпроқ даромад олди. Ушбу шоу-дастурлари бутун дунё бўйлаб 2,7 миллиондан ортиқ томошабинларни ўзига жалб қилган.

Сўнгги хабарлар