Бейбит Жуқаев АҚШдаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

Теннис
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик, дунёнинг 247-ракеткаси Бейбит Жуқаев АҚШда ўтказилаётган Шарлотсвилл челленджер турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 284-ракеткаси, хорватиялик Нино Сердарушич билан куч синашди.

Б.Жуқаев биринчи ўйинда 6:3 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи сетда эса у учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:4.

Бир соату 23 дақиқа давом этган мусобақада Бейбит 11 та эйс амалга оширди ва тўртта брейк-пойнтдан учтасини ишлатди. Рақиб 8 эйс билан чекланди.

Бейбит Жуқаев финалга чиқиш учун 254-ўринни эгаллаб турган америкалик Патрик Кипсон билан беллашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram