Бейбит Атамқулов Қозоғистон бизнесини ўзбеклардан ўрнак олишга чақирди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбит Атамқулов қозоғистонлик тадбиркорларни қўшни давлатнинг тўқимачилик кластерини ривожлантириш тажрибасини ўрганишга таклиф қилди.
“Қозоғистон бизнеси Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатини ривожлантириш тажрибасига эътибор қаратиши керак. Ўзим ҳам вилоятларга бориб, пахта-тўқимачилик кластери имкониятларини кўрдим. Бу соҳада 1500 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Қозоғистонга бу тажриба ҳаводек керак. Чунки пахта-тўқимачилик саноатида қайта ишлаш даражаси жуда чуқур. Пахта даласидан тортиб экспортгача бўлган барча компонентлар йўлга қўйилган. Уларнинг барчасига давлат тегишли даражада имтиёзлар ва қўллаб-қувватловларни тақдим этади. Шу туфайли ўсиш ҳам яхши. Бу соҳадаги ўсиш 3 миллиард долларга етади”, - деди у Қозоғистон-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида.
Элчи ўзбекистонлик тадбиркорларини Қозоғистон бозорига хавотирсиз киришга таклиф қилди.
“Ўзбекистонда бошқа тармоқлар ҳам ривожланмоқда. Буларнинг барчаси Қозоғистон бизнеси учун янги имкониятлар очади. Икки томонлама ҳамкорлик ҳақида гапирганда, ҳар икки йўналишда ҳам йўл очиқ бўлиши муҳим. Шунинг учун биз ўзбек тадбиркорларини Қозоғистон бозорига фаолроқ киришга таклиф қиламиз. Бу бозорда ҳар бир корхона ўзига муносиб шерик топиб, ўз ғоясини амалга ошириши мумкин”, - деди Бейбит Атамқулов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай