Бешта йирик астероид Ерга яқин масофада учиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform - 12 сентябргача Ерга бешта астероид яқинлашади. Бу ҳақда NASA маълум қилди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

Уй катталигидаги биринчи астероид 6 сентябрь куни Ердан 5,11 миллион километр масофада учиб ўтади. Ушбу объектни астрономлар биринчи марта 2021 йилда кўришган.

Кейингиси самолёт катталигида бўлиб, 8 сентябрь куни сайёрамизга 4,08 миллион километр масофада яқинлашади. Шу куни автобус катталигидаги яна бир астероид Ерга 5,72 миллион километр масофада учиб ўтади.

Тўртинчи астероид 10 сентябрь куни сайёрамизга энг яқин масофагача – 2,65 миллион километргача яқинлашади. 12 сентябрь куни эса автобус катталигидаги охирги объект Ердан 4,1 миллион километр узоқликда учиб ўтади.

Сўнгги хабарлар