Бешта давлат ўз терма жамоаларини тайёрлаш учун қозоғистонлик робототехника ўқитувчиларини таклиф қилди
Мураббийлар чемпионатга тайёргарлик ҳақида сўз юритиб, Индонезия, Черногория, Исландия, Перу ва Ливан вакилларидан ушбу мамлакатлар терма жамоаларининг келаси йилги чемпионатга тайёргарлиги юзасидан тушган таклифлар ҳақида сўзлаб беришди.
«Бизда робототехника соҳасида жуда динамик ҳаракат бор. Бундай таклифлар келиб тушаётгани эса бизнинг ишимиз натижаларидан, Қозоғистоннинг робототехника соҳасидаги юксак ўринларидан далолат беради. Вазирнинг дарҳол қўнғироқ қилиб, болаларни шахсан ўзи табриклагани ёқимли ва кутилмаган бўлди. Мамлакатимиздаги кўплаб мактаб ўқувчилари бу йўналишга иштиёқи баланд. Мактабларда робототехника синфлари очилади. Вазирлик мактаб ўқувчиларини робототехникага жалб этишни қўллаб-қувватлаб, бу ҳаракатни ривожлантираётганидан хурсандман», — деди Нурдаулет Досмағамбет.
Қайд этиш керакки, терма жамоа мураббийлари Қозоғистонда робототехникани янада ривожлантириш ниятида. Таълим-маориф вазири билан биргаликда бу йўналишдаги келгуси ишларни муҳокама қилдилар. Асхат Аймағамбетов 2023 йилда робототехника бўйича йирик халқаро танлов ўтказилишини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда мамлакатда 3 мингга яқин робототехника кабинетлари очилиб, зарур жиҳозлар ва ўқув қуроллари билан жиҳозланган. Болалар учун махсус таълим дастурлари ҳам мавжуд.