Беш ойда Қозоғистонда 2 млн тоннага яқин бензин ишлаб чиқарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг бошидан бери Қозоғистонда кўмир, хом нефт ва табиий газ қазиб олиш камайган. Бу ҳақда Қозоғистон Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«2021 йил январ-май ойларида, 2020 йил январ-май ойларига нисбатан озиқ-овқат, ичимликлар, тамаки, каучук ва пластмасса буюмлар, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар, кимё ва фармацевтика, металлургия ва машинасозликнинг ўсиши кузатилди.

Кўмир, хом нефт ва табиий газ ишлаб чиқариш камайган», - дейлади хабарда.

Умуман олганда, саноатнинг ишлаб чиқариш ҳажми мамлакатнинг 14 минтақасида ўсди.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ-май ойларида Қозоғистон:

- 1,9 млн тонна бензин (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,4 фоиз),

- 35,4 млн тонна нефт ва газ конденсати (92,2 фоиз),

- 52,5 млн тонна мис рудалари (118,2 фоиз),

- 1,3 млн тонна ун (109,0 фоиз),

- 1,9 млн тонна дизель ёқилғиси (105,4 фоиз),

- 48,9 млрд кВт. соат электр энергияси (105,5 фоиз) ишлаб чиқарди.

Сўнгги хабарлар