Беш нафар қозоғистонлик фристайл-могул бўйича жаҳон кубоги финалида иштирок этади

фристайл-могул
Фото: olympic.kz

Альп-д'Юэзда (Франция) фристайл-могул бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда қозоғистонлик Павел Колмаков финалга йўл олди. Саралаш баҳсларида у фақат Микаэл Кингсбери (Канада), Икума Ҳоришима (Япония) ва Бенжамин Кавени (Франция) ортда қолдириб, тўртинчи натижани кўрсатди.

Аёллар ўртасидаги финалда Анастасия Городко, Аяулим Амренова, Юлия Феклистова, Анастасия Ларионова иштирок этади.

Финал баҳслари бугун, 15 декабрь куни бўлиб ўтади. Эртаси куни параллель могул мусобақаси бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар