Берлинда машина одамлар устига бостириб борган

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гавжум Курфюрстендамм савдо кўчаси яқинида Renault Clio автомобили одамларни босиб ўтиш учун бир неча марта пиёдалар йўлагига чиқиб кетган, сўнг дўкон ойнасига бориб урилган.
ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи автомашинани ташлаб, жиноят жойидан қочишга уринган, бироқ маҳаллий фуқаролар томонидан ушланиб, полицияга топширилган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи Берлинда яшовчи, Германия ва Арманистон фуқаролигига эга 29 ёшли эркак бўлган. Берлин ички ишлар вазири Айрис Шпрангернинг сўзларига кўра, далиллар жиноятчининг руҳий касал бўлганидан далолат беради.
Ўсмирлар жароҳатланган. Ўқитувчи воқеа жойида вафот этган, иккинчи ўқитувчи оғир жароҳат олган.
Ҳодиса «Исломий давлат» террор ташкилоти 2016 йилда теракт содир этган ҳудудда содир бўлган. Юк машинасининг Рождество бозорига атайлаб урилиши натижасида 12 киши ҳалок бўлган эди.
Муаллиф: Рустем Қожибаев