Берлин Қозоғистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб билади – эксперт

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими Ербулат Сейлеханов Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Германияга ташрифи ҳақида гапирди. Унинг фикрича, Берлин Қозоғистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори деб билади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Берлин Қозоғистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб билади – эксперт
Фото: senate.parlam.kz

“Германия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги асосий стратегик ҳамкори ҳисобланади. Буни, масалан, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ушбу мамлакатга тез-тез ташриф буюраётгани кўрсатиб турибди. Давлат раҳбари Германияга 4 йил ичида учинчи бор ташриф буюрмоқда. Жорий йилнинг июн ойида Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам вакиллик делегацияси билан Қозоғистонга келди. Қозоғистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар давлатлараро муносабатларнинг барча йўналишларида юқори прогрессив ривожланиш динамикасига эга эканлигини таъкидламоқчиман”, – деди эксперт Ербулат Сейлеханов.

Спикер таъкидлаганидек, 2005 йилдан буён Германиянинг Қозоғистонга киритган сармоялари ҳажми 6 миллиард долларни ташкил этди, бу сармояларнинг 90 фоизи нохом ашё соҳага йўналтирилди, бу Қозоғистон саноатининг сифат жиҳатидан ўсиши учун жуда муҳим.

“Германиянинг Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажмининг 80 фоиздан ортиғи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. Шунинг учун Берлин Қозоғистонни Германиянинг минтақамиздаги асосий ҳамкори деб билади. Бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик Президентимизнинг жорий ташрифи чоғида янада кучли туртки беришига қатъий ишонч бор”, – дея қўшимча қилди Ербулат Сейлеханов.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Германия пойтахтига расмий ташрифи бошланди.

 

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар