11:02, 23 Июль 2023 | GMT +5
Берлин атрофида шов-шувга сабаб бўлган ёввойи ҳайвон шер эмас, тўнғиз бўлиб чиқди
ASTANA. Kazinform – 20 июль, пайшанбага ўтар кечаси полиция Берлин яқинида шер юргани ҳақида маълумот тарқатди. Бунга маҳаллий аҳоли томонидан суратга олинган, урғочи арслонга ўхшаган ҳайвон тасвирланган видео сабаб бўлди, дея хабар беради Kazinform Deusche Welleга таяниб.

Бироқ 20 июлга ўтар кечаси олинган видеога диққат билан қарасангиз, дарахтларда қандайдир жониворнинг орқа ва думининг бир қисмини кўришингиз мумкин.
Видеони таҳлил қилиб, у шер эмас, тўнғиз деган хулосага келди.
Шу муносабат билан кеча охирги суткада қидирув ишлари олиб борилаётган Берлин яқинидаги Кляйнмахнов шаҳрида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Кляйнмахнов мэри ва полиция бошлиғи ҳайвонни қидириш ишлари тушгача якунланганини маълум қилди. Ҳайвоннинг изи топилмаган ва кўрсатилган жойда фақат иккита ёввойи тўнғиз топилган.
Полициянинг айтишича, аҳоли учун энди ҳеч қандай хавф йўқ.