16:45, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Бензин нархи Қозоғистонда йил охиригача ўзгармайди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов яқин келажакда бензин нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Аввал айтганимдек, янги йилгача бензин нархини оширмоқчи эмасмиз. Умуман олганда, келаси йил учун ҳали маблағимиз бор. Лекин, албатта, вазиятга қараб ҳаммасини кўриб чиқамиз»
, — деди Болат Ақшолақов Сенатнинг умумий йиғилишидан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.
Вазир шунингдек, ёқилғи нархини арзонлаштириш мумкинми, деган саволга жавоб берди.
«Биз АИ-92 бензин нархини барқарор ушлаб турибмиз. Ҳозирги вазифа бир хил нархни сақлаб қолишдир. АИ-92 нархи 182 тенгедан бошланади, айрим вилоятлар эса уни 187 тенге қилиб белгилашга мажбур бўлдик. Бунинг сабабини тушунтираман. Масалан, Шарқий Қозоғистон вилояти, бу ҳудуд нефтни қайта ишлаш заводларидан узоқда жойлашган. Яъни, бензин етказиб бериш фақат юк машиналарида амалга оширилади. Темир йўл алоқаси йўқ. Шунинг учун биз АИ-92 бензин нархини айрим ҳудудларда 187 тенге деб белгилашга келишиб олдик»
, — деди Болат Ақшолақов.
Муаллиф: Марлан Жиембай