Бензин қуйиб, ёқиб юборилган Олимпиада иштирокчиси вафот этди

Ребекка Чептегеи
Фото: Уганда енгил атлетика федерацияси

ASTANA. Kazinform – Дунёга машҳур Угандалик марафончи Ребекка Чептегеи даҳшатли зўравонлик қурбонига айланди. Эркак киши уни пул учун ёқиб юборди. Бу ҳақда ВВС ёзди.

Аввалроқ, угандалик узоқ масофага югурувчи, 2024 йилги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Ребекка Чептегеи йигити Диксон Ндием томонидан аёвсиз калтакланиб, жанжал пайтида бир банка бензин билан ёқиб юборилгани хабар қилинганди.

Оқибатда Чептегеи танасининг 75 фоизи куйган ҳолда шошилинч шифохонага ётқизилганди.

33 ёшли Ребекка бир неча кун оғир аҳволда даволанишига қарамай, шифохонада вафот этди.

У билан боғлиқ бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотлари ҳамон ўрганилмоқда.

Ребекка Чептегеи нафақат зўравонлик қурбони, балки ўз мамлакатини халқаро миқёсда ҳимоя қилган истеъдодли спортчи сифатида танилган. 2024 йилги Париж Олимпиадасида у аёллар марафонида қатнашиб, 44-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, 2021 йилда Таиландда бўлиб ўтган тоғ ва траилда югуриш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди. Бу унинг карьерасини тавсифловчи кўплаб ютуқлардан биридир.

Сўнгги хабарлар
telegram