10:10, 03 Ноябрь 2021 | GMT +5
Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон ва Куба вакиллари илк бор тўқнаш келади
BELGRAD. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Серик Темиржановнинг 2021 йилда Белградда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг ярим финалидаги рақибини маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
57 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалда С. Темиржанов кубалик Освел Кабальеро Гарсияга қарши рингга кўтарилади. Жанг 4 ноябр куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон ва Куба ўртасидаги турнирдаги илк қарама-қаршилик бўлади.
Чорак финалда Освел Кабальеро Гарсия мексикалик боксчи Мигель Вега Баррерасни (5:0), Серик Темиржанов эса россиялик Эдуард Саввинни (5:0) ишончли тарзда мағлуб этди. Эслатиб ўтамиз, Темиртас Жусипов (48 кг), Сакен Бибосинов (51 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг) ва Aбилайхан Жусипов (67 кг) ЖЧ-2021 ярим финалига чиқди.