Бельгияликлар Қироли ва Қиролича Матильда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади
ASTANА. Кazinform – 11-14 октябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Бельгияликлар Қироли Филипп ва Қиролича Матильда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Олий даражадаги музокаралар давомида Қозоғистон ва Бельгия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирол Филипп ва Қиролича Матильда Қозоғистон-Бельгия ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилишида ва икки мамлакат университетлари ректорлари форумида, шунингдек, бошқа тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.
Ташриф якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинади ва бир қатор ҳужжатлар имзоланади.