Беларусга нефт экспорти ҳажми Қозоғистон имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади – ҚР Энергетика вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Беларусь билан нефт ва нефт маҳсулотлари соҳасида ҳар қандай алоқалар икки томонлама асосда амалга оширилади. Бу ҳақда Нур-Султанда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Бугун пойтахтда «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режасига бағишланган йиғилишдан сўнг журналистлар вазирдан Беларусга нефт маҳсулотларини етказиб бериш масаласини сўрашди.

«2025 йилдан Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида нефт ва нефт маҳсулотларининг ягона бозори ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳозиргача ЕОИИ аъзолари билан нефт ва нефт маҳсулотлари соҳасида ҳар қандай алоқалар икки томонлама келишувлар асосида амалга оширилади. Ушбу ҳужжатлар ратификация қилиниши керак. Шунинг учун Беларусь билан нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишув ҳажми эмас, балки иш тамойилларини белгилайди. Ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йили тасдиқланади, яъни Беларусь эҳтиёжлари ва Қозоғистон салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда белгиланади», — деди Б. Ақшолақов.

Шу муносабат билан у нефт учун техник имкониятлар аллақачон мавжудлигини, нефт маҳсулотларини темир йўл орқали ташиш ҳам борлигини эслатди.

«Ҳужжатлар имзолангач, икки давлатнинг масъул вазирликлари иш бошлайди. Беларусь йилига 20-22 миллион тонна нефт ўзлаштиради. Шу билан бирга, Совет даврида қурилган бешта йирик завод мавжуд. Беларусда Европа стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунинг учун у мамлакат ҳудудидан экспорт қилади. ЕОИИ доирасида маҳсулотларни реекспорт эмас, балки эҳтиёжни қондириш учун етказиб бериш масаласи кўтарилмоқда», — деди вазир.

«Тарихга қараганда, бу миқдорда нефт (Беларусга) Россиядан етказиб берилган. Бу борада уларнинг яқинлиги ҳисобга олинди, иккинчидан, Россияда нефт қазиб олиш ҳажми Қозоғистонга қараганда анча юқори», — деди Б. Ақшолақов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар