Беларусда ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
ASTANА. Кazinform - “Витебскдаги славян бозори” ХХХIII халқаро санъат фестивали доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг биринчи йиғилиши бошланди, дея хабар беради BELТА.

Йиғилишда Беларусь, Россия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон, Қирғизистон, ХХР, Қозоғистон, Эрон ва Ҳиндистон вакиллари иштирок этмоқда. ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ҳам Витебскга ташриф буюрди.
Беларусь маданият вазири Анатолий Маркевич аввалроқ журналистларга ушбу учрашувдан кутилаётган амалий натижалар ҳақида гапириб берган эди. У таъкидлаганидек, ягона ва энг муҳим масала - бу маданиятлар ўртасидаги мулоқотдир.
“Биз Беларусдан “Анъаналар орқали – келажакка” ўта муҳим халқаро ёшлар форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ниятида эканмиз, барча йиғилиш иштирокчиларининг фикрини эшитмоқчимиз. Шунинг учун биз ушбу мавзуни муҳокама қилиб, бугунги кунда ҳар бир мамлакатда мавжуд бўлган биргаликдаги иш ва йўл хариталарида қанчалик муваффақиятли бўлганимизни кўришни истаймиз. Мен оддийгина инвентаризация қилишимиз ва босиб ўтган йўлимизни кўриб чиқишимизни таклиф қиламан. Биз эса келажакда жуда муҳим лойиҳаларимизни белгилаймиз”, - деди вазир.
Қозоғистонни ҚР Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетов таништирди. У ўзаро маданий алоқалар муҳимлигини таъкидлади.

“Маданий мулоқотни асраб-авайлаш ва ривожлантириш давлатларимиз дипломатиясининг асосига айланиб, кескинликни бартараф этиш ва ўзаро манфаатларни яқинлаштиришга хизмат қилмоқда”, – деди Евгений Кочетов.
ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари йиғилиши илк бор Витебскда ўтказилмоқда ва Беларусь учун алоҳида аҳамиятга эга. Беларусь июль ойи бошида ШҲТга аъзо бўлди, тегишли қарор Астанада ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага келган эди. У агентлик мухбирига эксклюзив суҳбат берди.
“Бугунги кунда Ташкилотнинг эркин савдо-иқтисодий зонасини яратиш ғояси илгари сурилмоқда, ШҲТ Тараққиёт жамғармасини яратиш лойиҳаси тайёрланмоқда. Энг муҳими, ташкилот номи тилга олинганда фақат хавфсизлик ва иқтисодий масалалар кўз ўнгимизга келади. Зеро, бу маданиятларни ўзаро бойитиш, халқларимизни яқинлаштириш, ёшлар ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, спорт, туризм, фан, таълим соҳаларида ўзаро ҳамкорликни жонлантириш учун ноёб имкониятдир. Шу боис Беларусь 9-15 июль кунлари бўлиб ўтадиган ҳар йили ўтказиладиган “Витебскдаги славян бозори” халқаро фестивали дастурига ШҲТ давлатларининг миллий маданиятлари кунини киритди”, — деди Беларусь президенти.