Беларусда Конституция бўйича референдум бўлиб ўтмоқда

MINSK. BELTA- Kazinform – Беларусда Конституция бўйича референдум бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform БЕЛТАга таяниб.
None
None

Беларусда умумхалқ референдумини ўтказиш учун 5510 та сайлов участкаси, жумладан, 217 та санаторийлар, амбулаториялар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатувчи бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида, ҳарбий қисмларда 12 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Референдумдан кўзланган мақсад Конституцияга киритилган ўзгартиришларга розилигингизни аниқлашдир.

Референдум умумий, эркин, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Унда 18 ёшдан ошган фуқаролар қатнашиши мумкин. Референдумнинг ҳар бир иштирокчиси якка тартибда овоз беради.

Референдумда овоз бериш варақаларига киритилган фуқароларнинг ярмидан кўпи қатнашса, референдум ўтган ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар