07:18, 18 Июль 2022 | GMT +5
Бельгияда жазирама туфайли 30 дан ортиқ поезд қатнови бекор қилинди
BRÚSSEL. Kazinform – Сешанба куни кутилаётган ҳаво ҳароратининг юқорилиги сабабли Бельгиянинг SNCB темир йўл компанияси 30 дан ортиқ ички рейсларни бекор қилишга қарор қилди, деб хабар берад Kazinform мухбири.
Бельгия матбуоти ҳафта бошида Бельгияда 40°C атрофида ҳарорат кутилаётганини ёзмоқда. Шу муносабат билан SNCB ташувчиси транспорт хавфсизлиги ва йўловчиларнинг қулайлигини таъминлаш ниятида.
«Натижада 19 июл, сешанба куни 34 та поезд қатнови бекор қилиниши, станциялардаги бригадалар кучайтирилиши режалаштирилган», - дейилади транспорт компанияси хабарида.
Бу кун давомида тўғридан-тўғри қуёш нурига таъсир қиладиган поездларга, шунингдек, ҳаддан ташқари иссиқликка жуда сезгир бўлган поезд ускуналарига тегишли.
«Бизнинг веб-сайтимизда ёки иловамизда поездларнинг ҳаракатланаётганлигини текшириш тавсия этилади», - деди SNCB мижозларга.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков