Бельгияда касаба уюшмалари оммавий забастовкага чиқди

BRUSSELS. Kazinform – Бельгияда социалистик, христиан ва либерал давлат сектори касаба уюшмалари аъзолари 31 май куни ярим тунда 24 соатлик забастовкани бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Иш ташлаш мамлакат жамоат транспортига катта таъсир кўрсатади. STIB миллий темир йўл оператори мунтазам поездларнинг атиги 25 фоизи жадвал бўйича ҳаракатланишини эълон қилди.

Сешанба куни эрталаб ва кечқурун парвозларнинг аксарияти бекор қилинади. Темир йўл тармоғи Льеж, Люксембург ва Намур провинцияларида ўз фаолиятини тўхтатмоқда, яъни бу ҳудудларда поездлар қатнови кун давомида бутунлай тўхтатилади.

Транспорт компаниялари йўловчиларга иложи бўлса «уйдан ишлашни» ёки жамоат транспортига муқобил йўл излашни тавсия қилмоқда.

Бельгия бўйлаб поездлар ҳаракати 1 июн, чоршанба куни эрталабдан нормал ҳолатга қайтади.

Ишчилар иш ҳақини ошириш, ижтимоий мулоқотга кўпроқ ҳурмат кўрсатиш, давлат секторига сармоя киритиш ва пенсияларни ошириш талаби билан кўчаларга чиқади.

Бельгия телевидениеси ходимлари иш ташлашга қўшилади. Бу радио ва телекўрсатувлар сифатига салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Бундан ташқари, коммунал хизматлар ходимлари иш ташлашда иштирок этишларини эълон қилишди.

30-31 май кунлари Белгия пойтахтида бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг саммити Брюсселдаги ҳозирги транспорт вазиятини янада оғирлаштирмоқда. Шаҳарга Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат етакчилари делегацияларининг етиб келиши ва хавфсизлик чоралари кўрилаётгани муносабати билан Брюссель марказининг аксарият қисми ўраб олинган.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Сўнгги хабарлар