Бельгия ташқи ишлар вазири турмуш ўртоғининг касаллиги туфайли вақтинча истеъфога чиқди

Софи Уилмес Twitter саҳифасида очиқ хат ёзиб, у ерда эри Кристоферга мия саратонининг агрессив шакли ташхиси қўйилганини маълум қилди.
«Одам ҳаётда, афсуски, баъзида оғриқли бурилишларга дуч келади. Бугунги кунда бу касаллик тўсатдан бизнинг ҳаётимизга, эрим Кристофернинг ҳаётига кирибди, энди у, кўплаб эркаклар, аёллар ва ҳатто болалар сингари агрессив мия саратонига қарши курашни бошлаши керак. Бу синов менинг оилам ва Белгия ҳукуматидаги ролим учун катта оқибатларга олиб келди. Давлат хизматчиси сифатида ишлаш қатъийлик, қулайлик ва тўлиқ фидойиликни талаб қилади, бу эса турмуш ўртоғим ва фарзандларимга мана шу оғир даврда зарур бўладиган ёрдам ва ғамхўрликни кўрсатишга имкон бермайди», - деди С.Вилмес.
«Бош вазир Қиролга менинг ижроия ҳокимиятидаги ваколатларимни вақтинча қайта ташкил этишни таклиф қилади. Бош вазир А. Де Кроо ва менинг ҳамкасбларим Давид Кларинвал ва Матье Мишелга олдиндан раҳмат, улар мен йўқлигимда бу ишларни ўз зиммаларига оладилар», - деб ёзади Белгия ТИВ раҳбари.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков