09:52, 19 Ноябр 2020 | GMT +6
Бельгия пойтахтида комендантлик соати узайтирилади
BRÚSSEL. Kazinform – Брюссель ҳукумати комендантлик соатини декабрь ойининг ўрталаригача узайтиришга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Октябрь ойи охирида Брюсселда коронавирусни юқтирганлар сони кескин кўпайгани сабабли, аҳолининг ҳаракати кечки 22: 00дан тонгги 06: 00гача чекланган эди.
Бугун Брюссель шаҳар раҳбари Руди Верворт комендантлик соати 2020 йил 13 декабригача узайтирилишини маълум қилди.
«Брюсселдаги пандемия статистикаси ҳали ҳам хавотирли бўлмоқда», - деди шаҳар раҳбари.
Бельгиянинг Sciensano тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, 18 ноябрь куни пойтахтда 400 дан ортиқ янги COVID-19ни юқтириш ҳолатлари рўйхатга олинган.
Бельгиянинг Валлонияси ҳам комендантлик соатини узайтирди.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков