Бельгия меҳнат бозорида рекорд даражадаги бўш иш ўринлари қайд этилди
Бельгия бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар Бельгия Statbel статистика идораси томонидан эълон қилинди.
Бельгия корхоналари учун 2022 йилнинг иккинчи чорагидаги бўш иш ўринлари бўйича кўрсаткичлар биринчи уч ойдагидан юқори бўлди - 205 877 ўрин.
Бўш иш ўринларининг улуши – бўш иш ўринлари сони корхонадаги умумий иш ўринлари сонига нисбатан ҳам 4,83 фоиздан 4,97 фоизга ошди.
Энг кўп талаб қилинадиган ишчилар Бельгиянинг Фламанд минтақасида бўлиб, бу ерда ўтган чоракка нисбатан бўш иш ўринлари 3588 ўринга, Брюссел пойтахт минтақасида 2540 ўринга ва Валлонияда 1818 та бўш иш ўринлари кўпайган.
Йирик ва ўрта корхоналарда кичик корхоналарга нисбатан 5,03 баробар кўп бўш иш ўринлари мавжуд. Бироқ, кичик корхоналарда бўш иш ўринларининг улуши йирик ва ўрта корхоналарга (4,72%) нисбатан юқорилигича қолмоқда (6,76%).
Бўш иш ўринларининг тўртдан уч қисмидан ортиғи (76,7%) иқтисодиётнинг бешта тармоғига тўғри келади: нотижорат сектори, фан ва хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо ҳамда қурилиш.
Шу билан бирга, маҳаллий матбуот Бельгия меҳнат бозорида 2022 йилнинг иккинчи чораги учун маълумотлар кейинроқ сезиларли даражада ўзгариши мумкинлигини ёзади.
Энергия инқирози иккинчи чоракда кўплаб Бельгия компанияларига таъсир қилди. Ва жорий (учинчи) чоракда бўш иш ўринлари сони қандай ўзгариши маълум эмас, чунки баъзи энергия талаб қилувчи компаниялар ҳозирда юқори электр тўловлари туфайли ишлаб чиқаришни қисқартиришни танламоқда.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков
Фото: statbel.fgov.be